Молия вазирлиги 20 миллиард сўмга яқин асоссиз харажатлар олдини олди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади Spot.
Биринчи яримйилликда маблағларни давлат бюджетидан олувчи ташкилотларда ўтказилган молиявий назорат натижасида 21,7 миллиард сўмлик қоидабузилишлар аниқланди. Таққослаш учун ўтган йилнинг шу даврида мазкур кўрсаткич 48,1 миллиард сўмни ташкил этган.
Бундан ташқари, бошқарма мутахассислари камерал текширишлар давомида харажатлар сметасига 17,5 миллиард сўм миқдоридаги маблағларнинг асоссиз киритилиши олдини олган. Пуллар бошқа зарур харажатларга қайта йўналтирилган.
Изоҳ (0)