• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ливан шайхи Имом Бухорийнинг хокини нега олиб кетмоқчи бўлганди?

    «Zarnews.uz» Имом Бухорий мангу қўним топган мақбарани излаб келган ва унинг хокини олиб кетмоқчи бўлган Ливан шайхи ҳақида мақола эълон қилди. Уни тўлиғича келтириб ўтамиз.

    Фото: «Zarnews.uz»

    Фото: «Zarnews.uz»

    Ўтган асрнинг 50 йилларидан бошлаб араб давлатлари нефтига бўлган қизиқиш собиқ СССР раҳбариятининг «Мусулмон олами билан дўстлик» шиорини олға суришига сабаб бўлади ва шу асосда араб давлатлари билан боғланиш чоралари излана бошланади. Дастлабки босқичда бир даражада советларга хайрихоҳ Ливан давлатига эътибор қаратилиб, расмий доирадаги ишларга киришилади, таклиф-у ташрифлар бошланади. Илк меҳмон 1956 йилда Ливаннинг таниқли сиёсат ва жамоат арбобларидан бири, парламент депутати, мамлакатдаги етакчи «Жаридат Тарабул» – «Тарабулис» газетаси соҳиби Шайх Надим ал-Жиср бўлади. Бу муҳтарам зот томошаталаб бўлмаган. У Имом Бухорий мангу қўним топган мақбарани излаб келган.

    Кремль режасига кўра, шайхни Москвадаги олий ўқув юртларига, шунингдек, Киев, Ялта, Сочи шаҳарларига олиб бориш мўлжалланган. Аммо меҳмон таклифларни рад этиб, асл мақсади Имом Бухорий қабрини зиёрат қилиш эканлигини айтади. Расмий доиралар тадбирлар қатъий белгиланганини ҳар қанча уқтиришмасин, меҳмон ўз ниятидан чекинмаслигини, акс ҳолда қайтиб кетажагини баён этади. Қайтиб кетиш дипломатик алоқаларнинг барбод бўлиши эканлигидан чўчиган ҳукумат раҳбарлари мартабали меҳмоннинг талабини қондиришга чора ахтаришади.

    Зудлик билан СССР Фанлар академиясидан Имом Бухорий ҳақида маълумот олиниб, Шайх Надимни Ўзбекистонга олиб бориш режалаштирилади ва Ўзбекистон раҳбариятига бу ҳақда тезкор топшириқ берилади.

    Тошкентдагилар Имом Бухорий аталган шахс бўлса, бухоролик бўлади-да, гумони билан Бухоро вилояти раҳбарларига қўнғироқ қилиб, зиёратгоҳни шошилинч тартибга келтириш топшириғини беради. Бухородагилар Тошкентга «Қабр Самарқандда экан», деган хабарни етказишади.

    Самарқанд раҳбарияти оёққа туриб, қабрни ахтаришга тушади. Қабр Самарқанд шаҳридан тахминан 15—20 километр узоқликда, Пайариқ туманининг Хартанг қишлоғида эканини билишгач, бориб кўришса, вайрона ва ташландиқ бир жой. Тартибга келтириш бир-икки кунлик иш эмасди.

    Бу ҳолат ҳақида Самарқанд Тошкентга, Тошкент эса Москвага хабар қилади. Тепадагилар ҳар қанча столни муштлашмасин, тезликда эпақага келтиришнинг иложи йўқлигини билиб турар эди. Шунинг учун вақтни чўзиш чорасини ўйлаб топишади. Яъни, Москвадан Тошкентгача поезд 4 кунда етиб келиши ҳисобига вақтдан ютиб, зиёратгоҳни ҳозирлаш мумкин бўлади.

    Тўрт кеча-ю тўрт кундуз тик оёқда қанчалик ишланмасин, ишнинг адоғи йўқдек эди. Самарқанднинг бу хусусдаги зор-у ноласи Тошкентни чўчитади. Акс ҳолда, Москвадан қандай «мукофот» тегиши маълум эди. Шайх Надим яна бир кун Тошкентда зиёрат баҳонасида ушлаб турилади. Эртаси куни шайхни тонгда Самарқандга самолётда олиб келишиб, шаҳарни бир кун томоша қилдиришади. Айтишларича, меҳмон ҳақиқатда обидаларга мафтун бўлган ва Шоҳи Зиндада Ҳазрат Қусам ибн Аббос қабри тепасида узоқ туриб, кўзда ёши билан Қуръон тиловат қилган.

    Буни қарангки, зиёратлардан роса толиққан меҳмон айнан шомдан кейин «Ҳазрати Имом мозорига қачон борамиз?» деб сўраб қолади. Мезбонлар мамнуният билан фурсатни қўлдан бермай, зулматли тунда уни Хартангга олиб бориб келишга тутинадилар.

    Машинадан тушар-тушмас Шайх Надимни қаттиқ ҳаяжон чулғайди. Қабргача қолган масофани билгач, меҳмон тиз чўкиб, ерни ўпади ва Ҳазрати Имом мозори томонга тиззалаб боради. Қабр қошига етгач, яна ерни ўпади. Сўнгра кўзида ёш билан тонгга қадар Қуръон тиловат қилади.

    Тонг отиб, кун ёришгач, Шайх Надим ўзини нима учун атайлаб тунда олиб келишганларини англаб, қабр ва масжиднинг хароб аҳволидан кўзига ёш олади.

    Бу воқеани ўрганган шоир Хуршид Давроннинг ёзишича, «Тошкентгача Шайх Надим ҳеч ким билан гаплашмади. Пойтахтга етиб келгач, Ўзбекистон раҳбари билан учраштиришни илтимос қилди. Хабарларга кўра, шайх учрашувда шундай деган экан: «Имом Бухорий хоки туробини олиб кетишга рухсат беринглар, эвазига ўша тупроқнинг оғирлиги қанча бўлса, ўшанга тенг ҳажмда тилла олиб келишга ваъда бераман!»

    Шайх Надимнинг кетардаги фикр-у хаёлидан бегонамиз. Аммо эътибор ҳаминқадарлигича қолгани бу – ҳақиқат. Назаримда, шайх қабр ва масжиднинг харобалигидан кўра, маънавий қашшоқлигимизга кўпроқ ачиниб йиғлагандек...

    Шукурки, ҳар бир даврнинг, ҳар бир жамиятнинг кўнгли кенг инсонлари бор. Улар билан олам муаззам ва мукаррам. Ҳазрат Бухорий ана шундай зотлар қалбида бардавом яшаб келган. 1956 йилдан кейин 1986 йилда Судан Бош вазири Содиқ Маҳдий, Жаҳон Ислом ташкилоти Бош котиби ўринбосари Муҳаммад Носир ал-Аббудий, 1987 йилда Малайзия Бош вазири Maxатхир Муҳаммад, Афғонистон Диний ишлар ва вақф вазири Абдулжамил Зарифий, 1988 йилда Марокаш Ислом ишлари ва вақф вазири Абдулкабир ал-Алвия ал-Мағрибий, Қувайт Ислом ёдгорликлари маркази директори Шайх Хесса ас-Сабоҳ хоним, 1989 йилда Индонезия Президенти Сухарто каби азиз меҳмонлар ана шулар жумласидандир.

    Имом Бухорий ҳақида чин маънода қайғурган Мустақиллигимиз асосчиси, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов бўладилар. Хартанг қишлоғидаги зиёратгоҳда дастлаб шу зотнинг ташаббуслари билан том маънодаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилди ва 1998 йилда биринчи халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.

    22.07.2018, 13:52   Изоҳ (0)   47954
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекэнерго» АЖ ёшларни бўш иш ўринларига ишга таклиф қилади

    22.07.2018, 13:38

    «Ўзэкспомарказ»да ёнғин профилактикаси бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди

    22.07.2018, 13:13

    20 йилдан буён капитал таъмирланмаган Самарқанд шаҳар марказий шифохонасидаги аҳвол танқид қилинди

    22.07.2018, 12:45

    Дунёда тонировка учун энг қиммат нарх қаерда?

    22.07.2018, 12:20

    Сирдарё вилоятига янги бош имом-хатиб тайинланди

    22.07.2018, 11:55

    Сўров: ўзбекистонликлар доллар курси сентябрь охирига келиб, 7600—7800 сўм бўлишини кутмоқда

    22.07.2018, 11:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50

    “Турмушга чиқишимни ўйлаб бундай ролларни рад этяпман”. Актриса Нозанин Гаффарова касбидан воз кечмаслиги ва катта танқидга учрагани ҳақида

    Лайфстайл | 12 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.