• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12466.44
    • RUB155.42
    • EUR14517.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    20 йилдан буён капитал таъмирланмаган Самарқанд шаҳар марказий шифохонасидаги аҳвол танқид қилинди

    «Zarnews.uz» нашри Самарқанд шаҳар марказий шифохонаси, яъни аҳоли орасида «горбольница» деб юритиладиган тиббиёт маскани ҳақида танқидий мақола эълон қилди.

    Фото: «Zarnews.uz»

    Фото: «Zarnews.uz»

    Шифохонада юз нафардан зиёд малакали шифокор, 220 нафар ўрта тиббиёт ходими меҳнат қилади. Айни вақтда тиббиёт муассасасининг 2 та бўлимида тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб 345 ўрнига 291 нафар бемор даволанмоқда. Кардиология, реаблитация ва эндохирургия бўлимлари тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Биргина реанимация бўлимига 657 миллион сўмлик замонавий тиббий асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилди.

    Аммо касалхонанинг шуҳрати сўнгги вақтларда бироз пасайгандек, дейилади хабарда. Чунки ҳадеб алмашаётган раҳбарлар қўнимсизлигидан шифохона 20 йилдан буён капитал таъмирланмаган, сўнгги 10 йилда эса бирорта қаттиқ жиҳоз келтирилмаган экан. Қурилиш-таъмирлаш ишлари кетаётганлиги сабабли ҳудудда бироз тартибсизлик кўзга ташланади. Фақатгина қабул бўлимидан ташқари бошқа бўлимларда тажрибали врачлардан навбатчилик постлари ташкил этилмаган.

    Фото: «Zarnews.uz»

    Фото: «Zarnews.uz»

    Патанатомия, кир ювиш бўлимларининг авария ҳолатдаги биноларига кириб бўлмайди, деворлари зах. Энг қизиғи, шунча вақтдан бери муассасанинг орқа тарафи девор билан тўлиқ ўраб олинмаган. Чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмаганлигидан чиқиндихона тўлиб, унинг қўланса ҳиди атрофга таралиб турибди.

    Бош врачнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Р.Бозоровнинг таъкидлашича, шифохона бўлимларининг 10 минг кв.м. том қисмини янгилаш, 200 та дераза, 400 та эшикни замонавийларига алмаштириш зарур. 1 000 кв.м. ҳудуд асфальт қилинмаган. Иссиқлик тизими қувурлари занглаб, яроқсиз бўлиб қолган. Кўпгина бўлимларда ҳожатхона, ювиниш ускуналари йўқ.

    Фото: «Zarnews.uz»

    Фото: «Zarnews.uz»

    Кир ювиш хонасида санитария-гигиенага амал қилинмайди. Maxсус қуритиш ускунаси йўқ. Кирларни ёйиш учун тайёрланган махсус жойлар талабга жавоб бермайди. 4 та краннинг 2 таси, иккита сув иситгич «Аристон» ускунасининг биттаси ишламайди. Куз-қиш мавсумига тайёр бўлиши шарт бўлган қозонхонада мавжуд учта қозондан иккитаси таъмирталаб. 700 метр иссиқлик узатиш тизимини бутунлай янгисига алмаштириш зарур.

    – Ёғингарчилик бошланди дегунча кирхонамиз томидан чакка ўтади, – дейди кир ювиш бўлими ходимаси Саодат Раббимова. – Еттита замонавий кир ювиш машинамиз бор. Аммо уларнинг 2 таси ишдан чиққан.

    – Жорий йилда беморларнинг овқатланиши учун 250 миллион сўм бюджет маблағлари ажратилди, – дейди Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Хуршид Ниёзов. – Бу бир беморга кунлик овқатланиш рациони учун 3 минг сўм ажратилади деганидир. Бу жуда кам. Аслида уч маҳал овқатланиши учун 20 минг сўм ҳам етмайди. Шунингдек, дори-дармонга ажратилаётган 333 миллион сўм ҳам кам. Бу ерда меъёр бўйича 20 минг сўмлик дори-дармон ўрнига 8 минг сўмлик дори воситаси берилмоқда. Шунинг учун ҳам беморларни 20 фоиз дори-дармон билан таъминлай олаяпмиз, холос.

    Фото: «Zarnews.uz»

    Фото: «Zarnews.uz»

    Дарҳақиқат, тиббиёт бирлашмасининг марказий дорихонасида бўлганимизда кўпгина дори-дармонлар йўқлиги аён бўлди, дейилади мақолада. Бир ойда дори-дармонлар учун ажратиладиган 16 миллион сўмга «Дори-дармон» АЖ томонидан дори воситалари олинар экан. Лекин интернет тендер орқали ютиб олган хусусий фармацевтика компания ва фирмалари томонидан келтириши лозим бўлган воситаларнинг ўз вақтида етиб келмаганлиги сабаб, беморлар ҳатто оддийгина антибиотик дори воситаларни ҳам хусусий дорихоналардан сотиб олишларига тўғри келмоқда.

    – Самарқанд шаҳридаги бешта шифохона ва барча оилавий поликлиникаларга 25—30 турдаги дори воситалари етказиб берамиз, – дейди шаҳар тиббиёт бирлашмасининг марказий дорихонаси  мудири Нурилла Маманов. – Баъзида етишмаётган дориларни туман тиббиёт бирлашмаларидан олиб туришимизга тўғри келади. Хусусий компания ва фирмалар тендерда ғолиб чиқса-да, ажратилган маблағимиз камлиги сабаб ўз вақтида етказиб беришолмайди.

    Фото: «Zarnews.uz»

    Фото: «Zarnews.uz»

    Камчиликлар фақат бугина эмас экан. Беморлар ётадиган кроват, кўрпа-тўшакларнинг 90 фоизи эскириб кетган. Айниқса, жарроҳлик блогида 12 та жарроҳлик столи, электрокагулятор, электроотсос, соясиз чироқлар, тикиш иплари ва бошқа жарроҳлик асбоб-ускуналари етишмайди.

    – Кўпгина бўлимларимиз эски лойиҳалар бўйича қурилганлиги боис ҳожатхона, ювиниш хоналари кўзда тутилмаган, – дейди I жарроҳлик бўлими мудири Уйғун Раҳмонов. – Шу сабаб улар мослаштирилган хоналарга жойлаштирилган. Мавжуд 7 та жарроҳлик столининг бирортаси талабга жавоб бермайди. Ёритгичлар ҳам керакли ёруғликни беролмай қолган. Бўлимимизда 2 та лапароскопик устун, замонавий лор-комбайн ва МРT ускуналари йўқлиги сабабли беморларимиз хусусий тиббиёт марказларига боришмоқда.

    Фото: «Zarnews.uz»

    Фото: «Zarnews.uz»

    Тўғриси, Самарқанддек азим шаҳар марказий шифохонасидаги ночор аҳволни кўриб, ўзимиз ҳам ҳайрон қолдик, дейилади мақола сўнгида. Наҳотки, бу ҳолатдан шаҳар ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва тегишли сектор раҳбарлари бехабар бўлса. Улар мазкур муассасадаги шарт-шароит билан танишиб, камчиликларни бартараф этиш ҳақида кенгашиб кўрганми? Умуман, Самарқанд шаҳар марказий шифохонаси қачон замонавий муассасага айланади? Хўш, энди бу аҳвол қачон ўнгланади?

    22.07.2018, 12:45   Изоҳ (0)   33328
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дунёда тонировка учун энг қиммат нарх қаерда?

    22.07.2018, 12:20

    Сирдарё вилоятига янги бош имом-хатиб тайинланди

    22.07.2018, 11:55

    Сўров: ўзбекистонликлар доллар курси сентябрь охирига келиб, 7600—7800 сўм бўлишини кутмоқда

    22.07.2018, 11:30

    Ўзбекистон ОТМлари ректорлари абитуриентларга имтиҳонни адолатли ва ҳалол ўтказишга ваъда берди

    22.07.2018, 11:05

    Сўров: ўзбекистонликлар пулни долларда эмас, сўмда жамғаришни кўпроқ маъқул кўра бошлади

    22.07.2018, 10:40

    Ўзбекистондаги фойдали қазилмалар 5,7 трлн долларга баҳоланди

    22.07.2018, 10:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Мансабдор шахслардан садо чиқмади”. Султонали Раҳматовнинг армони, фирибгарларга алдангани ва умрининг сўнгги кунлари ҳақида

    Маданият | 21 август, 14:05

    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

    Реклама | 21 август, 13:32

    “Ўзгидромет” 22 августда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 21 август, 13:47

    Рамзан Қодиров Ҳамзат Чимаевга қимматбаҳо машина совға қилди (фото)

    Спорт | 21 август, 13:45

    Қирғизистонда шифокорларга чой-чақа беришни қонунийлаштириш таклиф қилинди

    Қирғизистон | 21 август, 13:34

    Саида Мирзиёева Бишкекда “Аёл — дунёни яхшилик сари ўзгартирувчи лидер” халқаро форумида қатнашди (фото)

    Ўзбекистон | 21 август, 13:26

    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

    Реклама | 21 август, 12:00

    “Ҳеч нарсадан афсусланмайман”: ИШИД жангариси қатл олдидан интервью берди

    Дунё | 21 август, 13:19
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.