Эрон ғарбидаги Кирмоншоҳ вилоятида 22 июль, якшанба куни юз берган зилзила оқибатида камида 128 киши жабрланди. Бу ҳақда маҳаллий телевидениега таяниб, Reuters агентлиги хабар қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Кирмоншоҳ вилоятининг губернатори Хушанг Бозванд жабрланганларга ёрдам кўрсатилганлиги, уларни шифохонага ётқизиш зарурати юзага келмаганлигини маълум қилди. Ер силкиниши оқибатида маҳаллий аҳолининг уйларига зарар етган.
Кирмоншоҳ вилоятида бир сутка ичида учинчи зилзила юз берди. Ер силкинишлари деярли бутун ҳудуд бўйлаб сезилган. Бундан ташқари, шу куннинг ўзида мамлакат жанубидаги Хурмузгон вилоятида ҳам 4,7 ва 5,7 магнитудали икки зилзила содир бўлган.
Изоҳ (0)