Абу Али ибн Сино довруғини кенг тарғиб қилиш, у туғилган Афшона қишлоғига сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида Бухорода Ибн Сино мероси марказини ташкил этиш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда Туркиянинг Medifema Assistance компанияси билан биргаликда марказ лойиҳаси кўздан кечирилиб, қурилиш учун тайёргарлик кўрилмоқда.
Ҳозирда ҳамкорлар ҳамда вилоятнинг масъул раҳбарлари объект билан танишиш ишларини амалга оширмоқда.
Изоҳ (0)