23 июль куни Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё давлатлари—АҚШ» («C5+1») ҳамкорлик форматидаги Хавфсизлик бўйича ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва АҚШ вакиллари минтақавий хавфсизлик, терроризмга қарши кураш ва тажовузкор экстремизмга қарши туришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади.
Изоҳ (0)