Германиянинг Любек шаҳрида номаълум эркак автобус йўловчиларига пичоқ билан ҳужум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, жиноятчи автобусга чиққанидан сўнг рюкзакдан пичоқ чиқариб, одамларга ташланган. Ҳужум оқибатида 14 киши жароҳатланган.
Ҳайдовчи автобусни тўхтатганида, жиноятчи унга ҳам ҳужум қилган.
Яқин атрофдан ўтиб кетаётган патруль машинаси воқеага гувоҳ бўлган. Машинадан чиққан полициячилар жиноятчини ушлаган.
Ҳужум оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган.
Изоҳ (0)