Гватемаладаги Фуэго вулқони отилиши натижасида ҳалок бўлганлар сони 125 тага етди. Бу ҳақда EFE агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Шунингдек, 297 кишининг бедарак йўқолгани хабар қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Фуэго вулқонининг отилиши ҳақидаги дастлабки хабарда ҳалок бўлганлар сони 25 кишини ташкил қилгани маълум қилинган. 5 июнь, сешанба куни қурбонлар сони 69 тага етган. 6 июнь, чоршанба куни 75 кишининг ҳалок бўлгани хабар қилинган. 7 июнь, пайшанба куни Гватемала фавқулодда вазиятлар агентлиги 99 кишининг ўлими ҳақида маълум қилган. 8 июнь, жума куни қурбонлар сони 109 тага етган.
Изоҳ (0)