Эркаклар қиммат, бузилган соатларни сотиб олишни бошлади. Экспертларнинг фикрича, бу мода тренди сабабли юз бермоқда. Бу ҳақда Independent хабар қилди.
Мода муҳаррири Жейкоб Галлахернинг фикрича, услуб учун вазифадан воз кечиш америкалик рассом Энди Уорхол таъсири остида пайдо бўлган бўлиши мумкин.
«Мен Tank соатини вақтни билиш учун тақмайман. Тўғрисини айтганда, мен уни юргизмайман ҳам. Мен Tank’ни тақаман, чунки у тақиш учун яратилган», — деб айтган рассом.
Изоҳ (0)