Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов айни пайтда таътилда бўлиб турибди ва бу вақтда янги шеър ёзди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
У Каспий денгизи бўйидаги «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида дам олмоқда.
Давлат раҳбари ўз набираси Керимгули Бердимуҳаммедов билан велосипедда сайр қилган, машғулот ўтаган ва қуйидаги мисраларни ёзган; «Спорт! Туркманистон! Гўзал Аваза! Ипак йўли гўзаллашмоқда!».
Шундан кейин президент шеърни набирасига ўқиб бериб, уни инглиз тилига таржима қилишни таклиф қилган.
Изоҳ (0)