АҚШнинг Блайт шаҳрида оловли торнадо тасвирга олинди. Торнадо саккиз километр баландликда ёнғиннинг тутунини олиб келган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Видеода кўринадики, торнадо дастлаб Колорадо дарёси бўйидаги ёнғин қоплаб олган ҳудудда юзага келган. Кейинроқ у сув томонга ҳаракатланиб, сувли ўрамани ҳосил қилган.
Оловли торнадолар олов билан қопланган ҳудудларда шаклланади. Ўрама ичидаги ҳарорат Цельсий шкаласи бўйича 1100 даражагача етиши мумкин. Бироқ бу ҳодиса жуда қисқа, одатда, бир неча дақиқа давом этади.
Изоҳ (0)