Россия мудофаа вазирлиги дельфинларни нафақат жангчи қилиш, балки сув остидаги объектларни аниқлаш мақсадларида ҳам сотиб олмоқда. Бу ҳақда Қорадоғ илмий станцияси директори вазифасини бажарувчи Роман Горбунов маълум қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Станция ходимининг сўзларига кўра, мудофаа вазирлиги икки йил аввал бешта Қора денгиз афалини дельфинини овлаш бўйича тендер ўтказган. Қўшимча қилинишича, Казачье ва Севастополда ҳарбий мутахассислар томонидан фойдаланиладиган делфинария жойлашган.
Олимларнинг айтишича, бугунги шароитда дельфинлардан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш зарур эмас. Замонавий техник тизимлар 1970 йилларда АҚШ ва СССРда дельфинларни ўргатиш жараёнида қўйилган вазифаларни бажаришга имкон беради. Бундан ташқари, улар ривожланиши одамларга яқин бўлган ҳайвонлар билан бу турдаги тажрибани ўтказиш этикага тўғри келмайди, деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)