Олимлар Ер қарида 4 миллиард тоннадан ортиқ олмос борлигини аниқлади. Бу ҳақда «Наука» хабар бермоқда.
Массачусетс технологиялар институти тадқиқотчилари Ер қобиғини ўрганиш бўйича халқаро лойиҳага раҳбарлик қилмоқда. Олимлар товуш тўлқинларидан фойдаланган ҳолда 160 километр чуқурликда олмос конини топди.
Олмос миллион йиллар давомида юқори ҳарорат таъсирида тоза углероддан шаклланади. Массачусетс университети тадқиқотчилари аниқлаган конда 4 миллиард тоннадан ортиқ олмос бўлиши мумкинлиги ҳақида маълум қилган. Тадқиқотчилар ҳозирча олмосларни қазиб олишнинг иложи йўқлигини маълум қилган. Айтилишича, ҳозирда мавжуд технологиялар бу қадар чуқурликда жойлашган конларни очишга мўлжалланмаган.
Изоҳ (0)