Ўзбекистонлик профессионал енгилмас боксчи Шоҳжаҳон Эргашев фаолиятидаги 14-жангини 19 август куни Москва шаҳрида ўтказиши ҳақида аввалроқ хабар берилганди. Аммо рақиб бугунга қадар ноаниқ эди.
Жангда Эргашев WBA International камарини ҳимоя қилади. Рақиб эса угандалик Жума Васва бўлиши маълум қилинди.
Васва бунгача профессионал боксда 13 та жанг ўтказиб, уларнинг 10 тасида ғалаба қозонган (4 таси нокаут). 2 та жангда мағлуб бўлган бўлса, 1 та тўқнашувда дуранг қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон шу кунгача профессионал рингда 13 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Баҳсларнинг 12 тасида эса у рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган.
Изоҳ (0)