Bellhops юк ташиш компанияси ходими Уолтер Карр машинаси бузилиб қолганидан кейин иш жойига бориш учун 30 километрдан ортиқ масофани пиёда босиб ўтди. Бу ҳақда BBC’га таяниб, ForumDaily хабар бермоқда.
Уолтер Карр йўлда учратган полициячи унинг тиришқоқлигига тан берган ва бирга нонушта қилишни таклиф қилган.
Каррнинг бу иши интернетда тез орда оммалашиб кетди ва у ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди.
Карр ишлайдиган фирма мижози Женни Лами у ҳақида Facebook саҳифасида ёзиб қолдирган. Женнининг ёзишича, юк ташувчи фирма ходимлари 13 июль куни соат 08:00 да унинг уйига келишга ваъда берган. Шунинг учун, у ва унинг турмуш ўртоғи юкларни тайёрлаш учун 13 июль куни барвақт уйғонган ва соат 06:30 да Карр ва полициячи уларнинг уйига кириб келган. Полициячи Женнига Каррнинг ўз вақтида етиб келиш учун ўнлаб километрларни пиёда босиб ўтгани ҳақида сўзлаб берган.
Женнининг сўзларига қараганда, Хоумвуддан Пелхемга келиш учун Карр туни билан юриб, 32 километр масофани пиёда босиб ўтган.
Воқеадан хабар топган Bellhops компанияси ижрочи директори Люк Марклин дам олиш кунларида Карр билан танишиш учун Теннессидан Алабамага келган. Директор Каррга Ford Escape машинасини совға қилган.
Карр айни пайтда коллежда соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича таҳсил олади. У декабрда ўқишни тамомлагач, денгиз пиёда қўшинларида хизмат қилмоқчи.
Каррнинг сўзларига қараганда, у иш топишда жуда кўп қийналган, шунинг учун ишдан ҳайдалмаслик учун қўлидан келган ҳаммасини қилган.
We've all seen the amazing story shared by Jenny about one of our bellhops, Walter Carr, but many have asked if we have any video from the moment CEO @LukeMarklin thanked Walter for the perseverance he demonstrated on his first day w/ @BellhopsMoving #TheWorldNeedsMoreWalters pic.twitter.com/mXrvI2JQoP
— Bellhop (@BellhopMoving) July 17, 2018
Изоҳ (0)