2018 йил бошидан буён 100 мингдан ортиқ одам Сурияга қайтди. Бу ҳақда 18 июль, чоршанба куни Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
«Сурия ҳудудига жами (2018 йил январидан буён) 101 641 киши қайтди. Улардан 37 521 нафари аёллар ва 48 282 нафари болалардир», — дейилади Қочоқларни қабул қилиш, тақсимлаш ва жойлаштириш маркази ахборот бюллетенида.
Изоҳ (0)