14 июль, шанба куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тизимида хизмат қилаётган давлат ижрочиларига соҳага оид қонун ҳужжатларини тушунтириш бўйича видеоконференсалоқа режими орқали ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Тадбир Бош прокуратура, Мажбурий ижро бюроси ҳамда Бош прокуратура Академияси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбирда видеоконференцалоқа ёрдамида Бюронинг ҳудудий бошқарма бошлиқларининг соҳавий ўринбосарлари, масъул ходимлари ҳамда туман-шаҳар бўлими бошлиқларининг соҳавий ўринбосарлари ва давлат ижрочилари билан ўзаро мулоқот олиб борилди.
Изоҳ (0)