Lantern Capital компанияси ака-ука Вайнштейнларнинг Weinstein Company компаниясини 289 миллион долларга сотиб олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Энди Lantern Capital компанияси Weinstein Company’нинг 277 та фильми ва телевизион дастури устидан ишни назорат қилади. Хусусан, янги хўжайинлар бир нечта тақдим этилмай қолган фильмнинг тақдирини ҳал қилиши керак.
Компаниянинг айнан қандай ривожланиши ҳозирча номаълум. Янги хўжайинлар фақат компаниянинг номи Weinstein Company’дан Lantern Entertainment’га ўзгариши ҳамда Нью-Йорк, Даллас ва Лос-Анжелесда ваколатхоналар очилиши ҳақида маълум қилган.
Изоҳ (0)