Туркия халқи TRT телеканали орқали буюк Имом Бухорийнинг ҳаёти ва ислом цивилизацияси тараққиётига қўшган бебаҳо ҳиссаси ҳақидаги «Илоҳий йўл сари» фильмини томоша қилиш имконига эга бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати раҳбари Комил Алламжонов Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Комил Алламжонов картинанинг дубляжи устида иш олиб борган телеканал ижодкорларига миннатдорчилик билдирди.
Фильмни, шунингдек, ўзбек, рус, инглиз ва араб тилларида кўриш мумкин. Ҳозирда фильм хитой тилига таржима қилинмоқда.
Изоҳ (0)