Тошкент шаҳар ҳокимлигида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, хорижий инвестициялар жалб қилиш ҳамда давлат ва хусусий шерикчиликни ривожлантириш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Очиқ эшиклар куни» тарзида ташкил этилган тадбирда пойтахтнинг 11 туманидан 110 дан ортиқ йирик лойиҳа кўргазмаси намойиш этилди. Лойиҳаларни чуқур ўрганган Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасадди раҳбарлари тадбиркорлар ва инвесторларга ўз таклифларини берди.
Тадбирда Тошкентнинг гуллаб-яшнаши, ўзбек халқининг янада фаровон ҳаёт кечириши йўлида давлат ва хусусий шерикчиликни ривожлантириш кутилган ижобий натижаларни бериши алоҳида таъкидланди.
Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев қатнашди.
Изоҳ (0)