Навоий вилояти Нурота туманидаги «Чашма» меъморий мажмуасида туризм инфратузилмаси яратилмоқда, дея «Халқ сўзи» газетаси хабар берди.
Яқинда «Чашма» зиёратгоҳи рўпарасида «Нурота» меҳмонхонаси ишга тушди. 54 ўринли меҳмонхона «Буюк иморат қурилиш» МЧЖ қурувчилари томонидан бунёд этилган. Шунингдек, меҳмонхонанинг ташқи ва ички қисмлари қўқонлик, хоразмлик, жиззахлик ва қорақалпоқ усталар томонидан миллий услубда безалган.
Лойиҳада мажмуа учун жами 12 гектар майдон ажратилган. Шу мақсадда «Чашма» ҳудудидаги 150 хонадон кўчирилиб, ўрнида 2019 йил якунига қадар яна бир қатор бинолар бунёд этилади.
Изоҳ (0)