Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Кеча, 15 июль санасида футбол бўйича XXI Жаҳон Чемпионати якунига етди.

Франция терма жамоаси Хорватия устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида иккинчи марта Жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлди.

Мусобақа тўпурари номи Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейнга насиб этди. У ЖЧ—2018 да 6 та гол уришга эришди.

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн эса гол+пас тизимида мундиалнинг энг самарали футболчиси бўлди. У 4 та гол уриб, 3 та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Хорватия терма жамоаси ҳужумчиси Марио Манжукич эса бу борада 6 очко жамғарди. Яъни, Марио 3 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар