Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Uzcard карталарига Россиянинг Qiwi ва Contact ўтказмалари орқали пул юбориш хизмати йўлга қўйилди. Бу ҳақда Uzcard матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Uzcard

Фото: Uzcard

Ушбу янгилик Uzcard картаси эгалари ҳамда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган барча банкларнинг мижозларига тааллуқли.

Пул ўтказмалари фақат бир томонлама амал қилмоқда, яъни Ўзбекистон ҳудудига пул ўтказиш имконияти яратилди.

Пул маблағи тўғридан-туғри Uzcard карталарига туширилади. Чет элдан 500 долларлик лимит билан пул ўтказиш имкони мавжуд.

Жўнатувчидан 2 фоизлик комиссия тўловлари ечиб олинади. Тижорат курси ҳисоб юритувчи банк томонидан белгиланади.

Компания яқин кунларда Qiwi ва Contact пул ўтказмалари хизматларининг қўшимча функциялари ҳам жорий қилинишини билдирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар