Туркияда 18 июль, чоршанба куни бундан 2 йил аввал эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинади. Бу ҳақда Туркия президентининг маслаҳатчиси Иброҳим Калин маълум қилган, дея «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Калиннинг сўзларига қараганда, Туркияда хавфли вазият вужудга келган тақдирда, фавқулодда ҳолат яна эълон қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда 2016 йил 20 июль куни давлат тўнтаришини уюштиришга уриниш амалга оширилганидан кейин фавқулодда ҳолат эълон қилинган ва бир неча маротаба унинг муддати узайтирилган. Фавқулодда ҳолатнинг эълон қилиниши президент ва ҳукуматга парламентнинг розилигисиз қонунлар қабул қилиш ваколатини беради.
Изоҳ (0)