Ҳиндистон Олий суди шуни маълум қилдики, ҳукумат Тожмаҳални таъмирламаса, ёдгорлик бузиб ташланади. Бу ҳақда Hindustan Times газетасига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Судьяларнинг фикрича, ёдгорликка катта зарар етган. Тожмаҳал қурилишида ишлатилган оқ мармар 350 йил ичида кўп марта дарз кетган ва унинг катта қисмини моғор қоплаган. Ҳукумат эса ёдгорликни асраш учун ҳеч қандай чора кўрмаган.
Олий суднинг Ҳиндистон ҳукуматига йўллаган мактубида вазиятнинг 3 хил ечими таклиф қилинган: Тожмаҳални ёпиш, бузиш ёки қайта таъмирлаш.
Ҳукумат вазиятга ойдинлик киритишга ваъда берган. Маълум қилинишича, муаммонинг ечими билан Ҳиндистон техника университети шуғулланади. Университет яқин 4 ой ичида чора-тадбирлар режасини тақдим қилади.
Тожмаҳал – Агра шаҳрида жойлашган ноёб ёдгорлик. У 1653 йили Бобурийлар салтанати ҳукмдори Шоҳжаҳон буйруғига асосан қурилган. 1983 йили Тож-Маҳал ЮNESКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган. Статистик маълумотларга қараганда, ҳар йили ёдгорликка 200 мингга яқин киши ташриф буюради.
2017 йилда ҳиндистонликлар Тожмаҳални диққатга сазовор сайёҳлик жойлари рўйхатидан чиқариб ташлагани ҳақида хабар қилинган.
Изоҳ (0)