Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Эрон ҳукумати қўшни мамлакатлар, хусусан, Ироққа ҳам электр энергия экспорт қилишни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилди. «ТАСС» ахборотига кўра, бу ҳақда Эрон энергетика вазири Ризо Ардоқониён маълум қилган.

Фото: Mehr News

Фото: Mehr News

«Биз Ироқ, Покистон ва Афғонистонга сув ва электр энергия етказиб беришни нол даражагача қисқартирдик», — деди у. Вазирнинг қайд этишича, ушбу қарор Эронда кузатилаётган энергетик ва сув инқирози сабаб қабул қилинган.

Минтақавий экспертларнинг фикрича, Эроннинг ушбу қарори Ироқнинг жанубий вилоятларидаги вазиятнинг кескинлашувига сабаб бўлиши мумкин. У ерда бир неча кунлардан бери жазирама вақтидаги электр таъминотидаги узилишларга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Басрада бошланган тинч намойишлар кўп ўтмай Ироқнинг барча жанубий вилоятлари — Ди-Кар, Майсан, Ан-Нажаф, Карбало, Бобилни қамраб олган.

Ироқ ҳукумати куч тузилмаларини жанговар шай ҳолатга келтириб қўйган бўлиб, тинч намойишлардан ўзининг бузғунчи мақсадларида фойдаланмоқчи бўлганларга қатъий чоралар кўриши ҳақида огоҳлантирган. Жанубий вилоятлардаги инқирозни ҳал қилиш устида махсус идоралараро қўмита ишламоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар