12 июль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужаббор Абдувоҳитов бошчилигидаги делегация Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари даражасида ШҲТнинг халқаро фаолият масалалари бўйича маслаҳатлашувларида иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Москва шаҳрида Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ТИВ вакиллари томонидан халқаро муносабатлар ривожланишининг ҳозирги шароитларида ШҲТ олдида турган асосий вазифалар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатларнинг долзарб минтақавий ва глобал муаммолар бўйича келишилган мавқеларини амалий тадбиқ этиш, бошқа кўп томонлама тузилмалар, аввало БМТ, ASEAN, МДҲ, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш билан алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)