Буюк Британияда ўтган ойда «Дунёдаги энг бадбашара ит» танловида ғолиб бўлган Жа Жа лақабли, булдог зотли ит ўлди. Бу ҳақда Fox News телеканалига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Итнинг эгаси Меган Брейнарднинг айтишича, 9 ёшли булдог уxлаётган вақтида ўлиб қолган.
«Дунёдаги энг бадбашара ит» танлови Калифорнияда 23 июнь куни бўлиб ўтган. Танловда турли ёшдаги 10 дан ортиқ ит қатнашган. Иштирокчилар 1,5 минг доллар миқдоридаги пул мукофоти ва Нью-Йоркка саёҳат қилиш учун беллашган.
Танлов Петалума шаҳрида ҳар йили бўлиб ўтади. Ҳакамлар итларнинг нафақат ташқи кўриниши, балки шахсиятини ҳам ҳисобга олган.
Изоҳ (0)