Япония ғарбидаги сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида қурбон бўлганлар сони 157 кишига етди. Бундан ташқари, яна 57 киши бедарак йўқолганлар сифатида қайд этилган. Бу ҳақда 10 июль, сешанба куни NHK телеканали хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Ўтган ҳафта охирида Япониянинг марказий ва жануби-ғарбий қисмларида кучли жала ёғиши кўчки ва сув тошқинларига олиб келди. Улардан энг кўп Хиросима префектураси жабрланди. У ерда 58 киши ҳалок бўлганлиги маълум қилинди. Яна 12 та префектурада қурбонлар қайд этилган.
Япония ёнғин бошқармаси маълумотларига кўра, 15 та префектуранинг 10 мингдан ортиқ аҳолиси хавфсиз жойларга эвакуация қилинган, бироқ кучли жазирама улар учун янги муаммоларни яратмоқда.
Ҳозирда Япониянинг 31 префектурасида 18 мингдан ортиқ уй сув остида қолган. 255 мингга яқин уйда сув таъминоти издан чиққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сув тошқинлари оқибатида қурбон бўлганлар сони 140 кишидан ошганлиги хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)