«Ўзбекфильм» давлат корхонаси сифатида қайта ташкил этилади ва барча акцияларни харид қилади, деб ёзади Spot.
Қайта ташкил этиш ҳақидаги қарор май ойида, компания акциядорларининг тегишли йиғилишидан сўнг қабул қилинган эди. Шу муносабат билан жамият акцияларини харид қилиш бошланди. Бунда бир акция учун 2 минг сўм бозор қиймати белгиланган.
Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, Давлат активларини бошқариш маркази, «Замин Фильм» МЧЖ, Uzbek Film Services LTD компанияси ва 549 нафар жисмоний шахс асосий акциядорлар ҳисобланади.
Бундан ташқари, 1946 йилдан буён кино ва телевидение учун қурилмалар ишлаб чиқарган Самарқанднинг «Кинап» АЖ ҳам қайта ташкил этилади.
Изоҳ (0)