5 июль куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туман ИИБга тушган ҳужжатларда ўта йирик миқдордаги фирибгарлик ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳужжатларга кўра, 2014 йил 11 ноябрдан 2015 йил 25 майгача бўлган вақт оралиғида Юнусобод туманида яшовчи Б.I. ва З.Х. фуқаро С.А.нинг уйида ва Мирзо Улуғбек тумани Ҳарбийлар шаҳарчасида унга тадбиркорликни ривожлантиришларини айтиб, алдаш йўли билан ишончига киради.
Улар 1 миллиондан ортиқроқ АҚШ доллари олиб, берган ваъдаларини бажармаган ва пулларни қайтариб бермаган.
Мазкур ҳолат юзасидан кўрилган чоралар натижасида Б.И. ва З.Х. қўлга олинди.
Изоҳ (0)