Фарғона вилоятининг Қува туманида номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Юзия қишлоғида ҳайдаб кетаётиб, фуқаро М.Б.ни уриб юбориб, марҳумнинг жасадини Тошлоқ тумани Заркент қишлоғидан оқиб ўтувчи ариқга ташлаб кетганди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳушёр фуқаролар мазкур ҳодиса ҳақида билган маълумотларини ички ишлар органлари ходимлари билан бўлишди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қўштепа туманида яшовчи А.А. «ГАЗ-24» русумли автомобилда содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.
Вазирлик жиноят содир этган шахс ҳақида маълумот берган юртдошларга миннатдорлик билдирди.
Изоҳ (0)