Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Facebook’даги америкалик фойдаланувчиларнинг бир қисми ижтимоий тармоқ уларнинг Мустақиллик кунига бағишланган постларини ўчириб ташлаётганини пайқади. Маълум бўлишича, тизим алгоритми АҚШнинг энг асосий рамзларидан бирини ҳақоратли деб топган, дея ёзади «Корреспондент.net».

Фото: «Корреспондент.net»

Фото: «Корреспондент.net»

Қайд этилишича, ҳодисага Facebook’нинг муаллифлик ҳуқуқлари ва бошқа қоидаларнинг бузилиши юзасидан текширадиган алгоритмидаги хатолик сабаб бўлган. Тизим АҚШ Мустақиллиги декларацияси суратини ҳақоратли ва ирқчиликка оид деб ҳисоблаган ва у жойлаштирилган постларни ўчириб ташлаган.

Бироз вақтдан сўнг ижтимоий тармоқ маъмурияти муаммони пайқаган ва тизимда носозлик юзага келганини маъкум қилган. Facebook вакиллари узр сўраган ва америкаликларга АҚШ Мустақиллиги декларацияси суратини қайтадан жойлаштиришни таклиф қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2 декабрь куни 156 кишида коронавирус аниқланди
Маҳаллий
Жанубий Корея мамлакатда ишлаш ниятидаги ўзбекистонликлар учун квоталар сонини оширади
Дунё
«Ҳинд Чернобили» — Пхобалдаги техноген ҳалокат, Эрон олий раҳбарига айланган Ҳоманаий ва Совуқ урушга якун ясаган Ельцин—Буш. Кун хронологиясида 3 декабрь