Хитойнинг тижорат вазирлиги расмий вакили Гао Фэн АҚШнинг Хитой ва бошқа халқаро ҳамкорларга таҳдид қилаётганини психологик террор, деб баҳолади. Бу ҳақда «Газета.ru» ёзмоқда.
Феннинг сўзларига қараганда, орттирилган қийматдаги божларнинг жорий қилиниши дунёнинг ишлаб чиқариш занжирларига зарар етказади.
«АҚШ бутун дунёга қарши уруш очган», — дейди Фэн. У янги божлар АҚШ капитали қатнашган корхоналарга ҳам жиддий зарар етказишини маълум қилган.
Аввалроқ, Хитой АҚШ билан иқтисодий урушда биринчи билан ўқ узмаслигини маълум қилган. Яъни, Хитой АҚШ товарларига нисбатан биринчи бўлиб бож жорий қилмайди.
Изоҳ (0)