Ўзбекистонда банкни тунашга уринган украиналик уч нафар фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда 4 июль куни мамлакат ИИВ матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Украиналик фуқаролар 2 июль, сешанба куни Тошкентда қўлга олинган. Улар 16 май куни банкдаги депосит ячейкаларини очган, кейинроқ уларни махсус асбоблар билан очишга уринган. Шу пайтда улар қўлга олинган.
Қўлга олинганларнинг фамилиялари ошкор этилмаган, улар Ш.Б., Б.В. ва аввал судланган А.С. эканлиги қайд этилган.
Изоҳ (0)