Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ қўшимча қулайликлар яратиш ва йўл ҳаракатини ташкиллашни яхшилаш мақсадида бир қанча янгиликларга қўл урмоқда. Бу ҳақда ИИББ Ахборот-мультимедиа маркази хабар берди.
Жумладан, Maxтумқули кўчасини Абдулла Қодирий кўчаси билан боғловчи икки томонлама ҳаракат йўналиши ва Абдулла Қодирий кўчасидан Maxтумқули кўчасига ўтиш йўлини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, Maxтумқули кўчасининг Католик черкови рўпарасидаги қайрилиб олиш жойини ҳам очиш кўзда тутилган.
Харитада кўк рангда йўлнинг ҳаракатланиш учун очилаётган қисмлари, сариқ рангда эса кўриб чиқилаётганлари акс этган.
Изоҳ (0)