Тошкент вилоятилик ота бедарак йўқолган ўғлини қидирмоқда. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Зангиота туманида яшовчи О.А. ИИБга мурожаат қилиб, ўғли Султон Аҳмаджонов кўк рангли, давлат рақами 10 З 971 ОА бўлган Matiz русумли машинасини Чилонзор туманида жойлашган «Олимполвон» ошхонаси олдидан номаълум томонга ҳайдаб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилди.
Айни вақтда Султон Аҳмаджоновни қидириб топиш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Султон Аҳмаджонов ёки унинг машинасини кўрган, у ҳақда маълумотга эга бўлганлардан ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига хабар бериш ёки 102 телефон рақамига қўнғироқ қилиш сўралган.
Изоҳ (0)