Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳар Олмазор туманининг «Тепагузар» МФЙда 30 кишилик тўй ўтказилди, деб ёзади ЎзА МФЙ раиси Абдували Умаржоновга таяниб.

Фото: Depositphotos

Фото: Depositphotos

«Маҳалламизда ортиқча исрофгарчиликсиз намунавий тўй ўтказдик. Бир йигит оила қуриш ниятидалигини айтиб, бизга мурожаат қилди. Маҳалла фаоллари ўзаро кенгашган ҳолда, 30 кишилик жуда чиройли ва ихчам тўй ўтказдик. Тўйдан тежалган маблағни эса ҳамкорлар билан келишиб, ёш оилага кредит асосида уй олиб беришга сарфладик», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, Олмазор туманида 29 июнь куни бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев яна бир бор тўй-маросимлар масаласига тўхталиб ўтган, олмазорликларни 50 кишилик тўй қилишни бошлаб бериб, бутун Тошкентга намуна бўлишга чақирган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди