Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда халқаро интернет каналларига уланиш тезлиги сониясигаа 140,034 Гбитга етган, яъни, 2018 йилнинг бошига нисбатан 1,5 баробар ошган (йил бошида 94,034 Гбит/с). Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида бўлиб ўтган ва 2018 йилнинг I ярим йиллиги сарҳисобларига бағишланган вазирлик Ҳайъат кенгашининг йиғилишида маълум қилинди.

Фото: Flickr

Фото: Flickr

2018 йил охиригача халқаро интернет каналларининг ўтказувчанлигини 8—10 баробар ошириб, сониясига 1 Тбитга етказиш белгилаб олинди.

Шунинг билан бирга, интернет провайдерлар учун халқаро интернет каналларига уланиш нархи ўзгаришсиз қолган – 244 985 сўмни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, йиғилишда таъкидланишича, 2018 йилнинг иккинчи ярим йиллигида халқаро етакчи телехаусларга уланиш нуқталарини ташкил қилиш ва турли йўналишлар бўйича янги маршрутларни босқичма-босқич ташкил қилиш, магистрал телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш мақсадида мамлакат бўйлаб 2 минг км лик оптик толали алоқа тармоқларини тортиш режалаштирилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Қаршида Cobalt ҳайдовчиси 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ногирон фуқаронинг бўйнига занжир боғлангани акс этган видео юзасидан изоҳ берилди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда