Facebook’да техник хатолик туфайли «қора рўйхат»даги 800 минг киши блокдан чқиарилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
29 майдан 5 июнгача «қора рўйхат»га киритилган фойдаланувчилар ҳамма учун очиқ бўлган публикацияларни кўриши мумкин эди, бироқ уларда фақат дўстлар учун эълон қилинган маълумотга кириш имкони йўқ эди.
Бундан ташқари, блокдан чиқарилган фойдаланувчи Messenger орқали ўзини блоклаган фойдаланувчига хат ёзиш имконига ҳам эга бўлди. Компания ўз хатосини тўғрилади ва блокдан чиқарилганларни қайта блоклади.
Facebook маъмурияти фойдаланувчини блоклаш имкониятининг қанчалик муҳимлигини тушунишини таъкидлаб, фойдаланувчилардан узр сўради.
Изоҳ (0)