Telegram тармоғининг бутун дунёдаги фойдаланувчилари 1 июль куни Тошкент вақти билан соат 4:00 дан бошлаб мессенжердан фойдаланишда муаммоларга дуч келди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Telegram Россия, Италия, Буюк Британия, Нидерландия ва Францияда ишламаган ёки фаолиятида узилишлар кузатилган. Шунингдек, АҚШнинг бир неча штатидаги фойдаланувчилар ҳам муаммоларга дуч келган.
Фойдаланувчиларнинг 45 фоизи хабарларни ололмагани ёки жўнатолмагани, 43 фоизи серверга уланишда қийналгани, 11 фоизи эса аккаунтига киролмагани қайд этилди.
Изоҳ (0)