Миср маъмурий суди 26 майдаги қарори билан қуйи инстанция судининг YouTube видеохостингини бир ой муддатга блок қилиш ҳақидаги ҳукмини тасдиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Аввалроқ мисрлик адвокат Муҳаммад Салим YouTube пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) ҳаётини ҳақоратли тарзда ҳикоя қилувчи фильм кадрлари ўчириб ташланмагунича видеохостингни Миср ҳудудида блок қилиш талаби билан судга мурожаат қилган эди.
Адвокатнинг фикрича, бундай фильмлар, бундай кадрлар динлараро низоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Суднинг дастлабки қарорига мувофиқ, YouTube’ни ҳукумат ташкилоти сифатида Миллий алоқа бошқармаси блок қилиши керак эди. Бироқ бошқарма YouTube’ни блок қилиш мураккаб вазифа эканини таъкидлаб, суд қарори устидан апелляция берган эди.
Изоҳ (0)