Google компанияси Chrome браузерининг 67-версиясини ишга туширди. Ушбу версия аксарият сайтларга паролларсиз рўйхатдан ўтиш имконини беради, деб хабар беради TJournal.
Компания бу жиҳатдан веб-аутентификациянинг янги стандартини жорий этган Mozilla’дан кейин иккинчи бўлди.
Бундан ташқари, Chrome 67’да ойналар ўртасидаги изоляцияни ҳам яхшилашган: энди сайтлар бошқа ойналардан маълумот олиши қийин бўлади. Бу янгилик замонавий процессорлар мойиллиги билан боғлиқ Spectre ҳужуми эксплуатациясини бартараф этиш учун киритилди.
Веб-аутентификациянинг янги стандарти 2018 йилнинг март ойида FIDO узатмаси ва W3C консорциуми билан ишга туширилган эди. У барча онлайн-сервисларга эслаб қолиш мушкул бўлган камёб маълумотлар ёрдамида рўйхатдан ўтиш имкони беради. Бундай маълумотлар сирасига бармоқ изи ва USB-калитлар киради.
Изоҳ (0)