Tesla ва Space Х компаниялари асосчиси Илон Маск Twitter’даги саҳифасида «Pravda.com» доменини сотиб олишга қандай урингани ҳақида ҳикоя қилди. Meduza’нинг ёзишича, бу домен миллиардернинг интернет фойдаланувчиларига журналистлар ва ОАВнинг ҳаққонийлигини баҳолаш имконини берувчи Pravda номли янги лойиҳаси учун керак бўлиши мумкин.
Ишбилармон «Pravda.com» домени аллақачон банд қилинган — Илон Маск бу доменни «руслар ишлатяпти» деган хулосага келган.
Tried to buy https://t.co/S5kmNfnih8, but Russia said no. Turns out they already use it.
— Elon Musk (@elonmusk) May 25, 2018
Аслида «Pravda.com» домени Украинанинг «Украинская правда» нашрига тегишли. Россия ОАВлари эса «gazeta-pravda.ru» (Россия коммунистик партиясининг «Правда» газетаси сайти) ва «Pravda.ru» («Правда.ру» холдинги сайти) доменларидан фойдаланади.
Turns out https://t.co/S5kmNfnih8 is actually owned by Ukraine. For some reason, Russia didn’t bother to correct me …
— Elon Musk (@elonmusk) May 25, 2018
Кўп ўтмай Илон Маск ўз хатосини тушуниб етди ва ушбу тўсиқни айланиб ўтиш имконини излади. Twitter’даги ўқувчилар унга Украинани сотиб олишни таклиф қилган, бироқ Маск бошқа чора топган — инглизча жаранглаши «Pravda.com»га ўхшаш «Pravduh.com» доменини сотиб олган (аслида мавжуд бўлмаган бу сўз «правдух» деб эмас, балки «правДА» деб ўқилиши керак).
Problem solved, was able to buy https://t.co/ivSUwPqsDT! Game on …
— Elon Musk (@elonmusk) May 25, 2018
Ҳозирча «pravduh.com» манзилида ҳеч нарса йўқ.
Илон Маск Правда номли лойиҳани ишга тушириш ниятини 23 май куни билдирган эди. Лойиҳа қандай тартибда ишлаши ҳозирча номаълум. Тахминлардан бирига кўра, Илон Маскда ботларга қарши курашадиган ва ўқувчиларга ахборотнинг ҳаққонийлигини баҳолаш имконини берувчи махсус сайт яратиш ғояси ОАВда Tesla автомобиллари ҳақида танқидий мақолалар чиққанидан сўнг пайдо бўлган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)