Мали қуролли кучлари Франциянинг «Бархан» бўлинмаси билан қўшма операцияда мамлакат шимолида 15 нафар террорчини йўқ қилди. Бу ҳақда 29 июнь куни Parisien газетаси хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
Операция 22 июнь куни ўтказилган. Мали аскарлари отряди «Бархан» бўлинмаси билан биргаликда Тумбукти шаҳри шимолидаги Инабелбел тумани ўрмонли ҳудудидан 20 га яқин радикални сиқиб чиқаришга эришган.
Операция давомида террорчиларнинг бир қисми йўқ қилинган, қолганлари қўлга олинган. Бундан ташқари, катта миқдордаги жанговар техника ва қурол-яроғ мусодара қилинган.
Изоҳ (0)