23 июнь санасида футбол бўйича Россия майдонларида бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионатининг 2-тур ўйинлари давом эттирилди.
Куннинг сўнгги «F» гуруҳи жамоалари — Германия ҳамда Швеция терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.
Учрашувда ҳисоб 32-дақиқада шведлар томонидан очилди. Гол муаллифи 32 ёшли Ола Тойвонен. Немислар иккинчи бўлим аввалида, 48-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга эришди. Марко Ройс ўз номини таблога ёздириб қўйди. Ўйиннинг 82-дақиқасига келиб Жером Боатенг иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Аммо немислар ҳакам томонида қўшиб берилган дақиқаларда Тони Крооснинг ажойиб зарбаси туфайли муҳим ғалабани илиб кетди.
Шу тариқа Германия мундиалдаги илк 3 очкосини ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
Жаҳон Чемпионати
«F» гуруҳи, 2-тур беллашуви
23 июнь, шанба
Германия—Швеция 2:1
Голлар: 0:1 — 32 Тойвонен, 1:1 — 48 Ройс, 2:1 — 90+5 Кроос.Германия: Нойер, Киммих, Боатенг, Рюдигер, Хектор (Брандт, 87), Руди (Гюндоган, 31), Кроос, Мюллер, Ройс, Дракслер (Гомес, 46), Вернер.
Швеция: Ольсен, Люстиг, Линделеф, Гранквист, Аугустинссон, Классон (Дурмаз, 74), Ларссон, Экдаль, Форсберг, Тойвонен (Гвидетти, 78), Берг (Телин, 90).
Огоҳлантиришлар: Экдаль (52), Боатенг (71), Ларссон (90).
Четлатиш: Боатенг (82).
Изоҳ (0)