Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни Люксембург Буюк Герцоги Анрини миллий байрам – Буюк герцог таваллуди куни муносабати билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Буюк герцог таваллуд куни ҳар йили 23 июнда Люксембургда кенг нишонланади. Ушбу кунда ҳарбий парадлар, концерт-томошалар бўлиб ўтади.

Люксембург герцоги Анрининг туғилган куни аслида 16 апрель санасига тўғри келади. Миллий байрамни нишонлаш Анрининг буваси Шарлоттанинг ҳукмронлиги даврида бошланган. 1919 йилдан 1964 йилгача ҳукмронлик қилган Буюк герцогиня Шарлоттанинг туғилган куни ҳар йили 23 январда нишонланган.

1960 йилларда қиш фасли парадлар ўтказиш учун қулай вақт бўлмаганлиги учун миллий байрам 5 ойга сурилган ва ўшандан буён айнан 23 июнь куни Буюк герцог куни нишонланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар