Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Қуёшда қайд этилган чақнашларнинг энг кучлиси бундан 159 йил аввал юз берган, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru. Агар шундай кучли чақнаш такрорланса, инсониятга улкан зарар етиб, геомагнит бўрони сунъий йўлдошларни, ер устидаги радиоэлектроникани ишдан чиқарган бўларди, бу эса замонавий дунё учун ҳақиқий фалокатга айланган бўларди.

Фото: NASA

Фото: NASA

1859 йилда кузатилган кучли чақнаш уни тавсифлаб берган британиялик олимнинг шарафига «Керрингтон воқеаси» деб аталган. Ўшанда икки кун мобайнида авваллари ҳеч кузатилмаган жойларда шимол ёғдуси кўринган, телеграф ишламай қолган, операторларни ток урган, электр тармоғига уланган қурилмалар тармоқдан узилганидан кейин ҳам ишлашда давом этган. Чақнаш Ер магнитосферасидаги тебранишларни ҳам келтириб чиқарган.

Бундай ҳодиса ҳозир юз берса, сунъий йўлдошлар ишламай қолиши, GPS, мобил алоқа йўқолиши, интернет билан муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Халқаро космик станциянинг Ер билан алоқаси узилади, унинг экипажи эса радиация туфайли хавф остида қолиши мумкин.

Экспертлар ҳисоб-китобларига кўра, бундай чақнаш дунё иқтисодиётига 30—70 миллиард доллар зарар етказади, жами зарарлар ҳажми эса 2 триллион долларга етади. Қайта тиклаш ишларига ўнлаб йиллар талаб этилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар