Google дастурчилари беморнинг аҳволини таҳлил қилувчи ҳамда унинг қачон вафот этишини башорат қилишга қодир янги алгоритмни яратди. Бу ҳақда Bloomberg агентлигига таяниб, «Ведомости» хабар берди.
Кўкрак саратони туфайли вафот этган бир аёл мисол сифатида келтириб ўтилган. Беморни қабул қилган шифокорлар унинг ўлими тезлигини 9,3 фоизга баҳолаган, Google’нинг янги алгоритмида эса ушбу кўрсаткич 19,9 фоизни ташкил этган. Аёл бир неча кундан сўнг вафот этган.
Дастурчиларнинг таъкидлашича, янги дастурий таъминот тиббиёт ходимларининг ишини енгиллаштиради ва аниқ ташхис қўйишда кўмаклашади.
Google’нинг маълумотларига кўра, янги дастур шифокорларга нафақат беморнинг ўлимини башорат қилишда, балки унинг яна қачон муассасага мурожаат қилишида, шунингдек, шифохонада қанча муддат қолишини аниқлашда ҳам ёрдам беради.
Мазкур тизим башоратни амалга оширишда беморнинг жинсини, лаборатория тадқиқотлари натижаларини, ундан олдин қўйилган ташхисларни ва бошқа кўплаб маълумотларни инобатга олади.
Изоҳ (0)