Лондон Университет коллежи тадқиқотчилари энг оммабоп интернет-мемлар Reddit ва 4chan халқаро имижбордлардаги иккита муҳокамалар тармоғидан тарқалаётганини аниқлади, дейилади МIT Review’да эълон қилинган маърузада.
Олимлар машҳур мемлар асосан 4chan’даги пол муҳокамаларида ва Reddit майдонидаги the_donald сабреддитида пайдо бўлиши ҳақидаги хулосага келди.
Мутахассислар Reddit, Twitter, 4chan ва Gab порталларида тарқатилувчи 100 миллион, KnowYourMeme порталидан тарқатилувчи 700 минг тасвирлардан иборат маълумотлар базасини тўплади.
Барча турдаги тасвирларнинг энг юқори концентрацияси 4chan’да аниқланди, Reddit фойдаланувчилари эса сиёсат билан боғлиқ мемларга энг кўп қизиқиши маълум бўлди. Шу билан бирга, the_donald муҳокамалар тармоғи вирусли расмлар жойлашда энг фаол бўлиб чиқди.
Изоҳ (0)